Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Индонезияда варрак мактаб ўқувчисини учириб кетди (видео)

Индонезияда варрак мактаб ўқувчисини учириб кетди (видео)

Фото: «Coconuts Jakarta»

Индонезиянинг Лампунг (Суматра) вилоятида 12 ёшли бола аждарҳо шаклидаги улкан варракдан йиқилиб тушди. Бу ҳақда «Coconuts Jakarta» хабар берди.

1 декабрь куни мактаб ёнида ўқувчи И.Р. акаси билан варрак учиришди. Варрак йигитдан уч баравар катта эди. Шу боис кучли шамол варрак билан бирга болани ҳам учириб юборди.

Воқеага гувоҳ бўлиб турганлар зудлик билан ёрдамга шошилишди ва болани маҳаллий клиникага олиб боришди. У ерда ўқувчини шифохонага ўтказишди. Шифокорлар И.Р.нинг қўли олти жойидан синганини ташхислашди. Бола шу пайтгача иккита операцияни бошидан ўтказди, у секин-аста тикланмоқда.

И.Р.нинг акаси, 28 ёшли Ацилнинг айтишича, варракни бошқа укаси учирган, бу укаси фақат тутқични ушлаб турган.

«Укам тез-тез арқонга осилиб турарди. Аммо бу сафар ҳаммаси ёмон тугади», — деди у.

Маҳаллий ҳокимият болаларни ўзларига мос ўлчамдаги варракларни учириши кераклигидан огоҳлантирди. Чунки бундай ҳодиса биринчи марта содир бўлмаяпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг