Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Индонезияда даҳшатли табиий офат: 40 киши ҳалок бўлди

Индонезияда даҳшатли табиий офат: 40 киши ҳалок бўлди

Фото: «Islam.ru»

«Jakarta Post» хабарига кўра, Индонезиянинг Ғарбий Ява провинциясига қарашли Сумеданг шаҳрида юз берган кўчкилар натижасида 40 киши ҳалок бўлган.

Ғарбий Ява провинцияси маъмуриятининг қайд этишича, кўчкилар натижасида 1126 киши зарар кўрган. Уч киши оғир, 22 киши енгил даражада жароҳат олган.

Манбаларда таъкидланишича, 26 та турар-жой биноси кўчки туфайли жиддий зарар кўрган.

Жанубий Калимантаннинг табиий офатларни бошқариш агентлиги минтақанинг бешта туманини сув тошқини туфайли сув босгани ҳақида айтиб ўтган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг