Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Имтиҳондан ўтказиб қўймоқчи бўлган «танка» ушланди

Имтиҳондан ўтказиб қўймоқчи бўлган «танка» ушланди

Фото: Xabar.uz

Бухорода ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш имтиҳонидан фуқарони ваколатли танишлари орқали ўтказиб қўймоқчи бўлган «танка» ушланди.

Таъкидланишича, Бухоро вилояти, Когон туманида яшовчи 26 ёшли А.Ш. фуқаро Б.Т.га ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўладиган имтиҳондан ваколатли танишлари орқали ўтказиши эвазига ундан 400 АҚШ доллари талаб қилган.

Ҳолатни ўрганув давомида А.Ш. га ким томонидан 400 АҚШ доллари етказиб берилиши ҳам қаттиқ назорат остига олинган. Ўтказилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятда воситачининг ҳам шахсига аниқлик киритилган. Маълум бўлишича, ушбу шахс Когон тумани фуқароси Ҳ.А. бўлган.

А.Ш. фуқаро Ҳ.А.дан 400 АҚШ долларини олаётган вақтда ҳар иккиси ҳам ушланган.

Бу вазиятда Ҳ.А. ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларига ўзининг ҳам воситачи экани, асосий «танка» бошқа шахслиги ҳақида кўрсатма берган. Тезкор тадбир яна давом эттирилган.

Уларнинг жиноий шериги  - асосий «танка» Когон туманилик 25 ёшли Ш.Ж. экани ошкор бўлган. Ш.Ж. ҳайдовчилик мактаби ўқувчисига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўладиган тест синовларидан ўтказиб бериш эвазига 400 АҚШ долларини сўраган ва у ҳам айнан ўзи талаб қилган пулни пора тариқасида олаётганда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноий гуруҳнинг аъзолари А.Ш., Ҳ.А. ва Ш.Ж. ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 168-моддаси (Фирибгарлик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг