Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИИВ ЙҲХББ Оҳангарондаги жиноятни фош этишда амалий ёрдам сўради

ИИВ ЙҲХББ Оҳангарондаги жиноятни фош этишда амалий ёрдам сўради

Фото: «Xabar.uz»

2019 йил 2 декабрь куни тонгги соат 05.30ларда «Олмалиқ-Тошкент» автомобиль йўлининг Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган 6-километрида номаълум ҳайдовчи, номаълум транспорт воситасини бошқариб кетаётиб йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган ва йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Ҳодисадан сўнг ҳайдовчи жабрланувчига ёрдам кўрсатмасдан, воқеа жойидан қочиб кетган. Пиёда олган оғир даражадаги тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-модда 2-қисми ва 117-модда 2-қисмлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда номаълум ҳайдовчини аниқлаш юзасидан қидирув ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ушбу ҳолат юзасидан бирор-бир маълумотга эга бўлган фуқаролардан жиноятни фош этишда амалий ёрдам кўрсатишларини ҳамда (71)-267-63-79, (71)-267-63-15 ёки (98)-309-87-88 телефонига қўнғироқ қилиб, мавжуд маълумотларни тақдим этишларини сўраган.

ИИВ ЙҲХББ маълумот тақдим этган фуқаронинг шахси ошкор этилмаслиги кафолатланишини билдирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг