ИИВ «Ғишткўприк» пости яқинидаги аянчли ҳолатга изоҳ берди
7 июль куни, Тошкент тумани ҳудуди, «Ғишткўприк» божхона пости олдида 1965 йилда туғилган фуқаро Ш.Э. ҳеч бир сабабсиз, йўл ёқасидан ҳаракатланиб кетаётган, ўзига бегона бўлган 40 ёшли фуқаронинг қорин қисмига, ёнида бўлган пичоқ билан тўсатдан зарба бериб, тан жароҳати етказган.
Воқеа содир бўлган заҳоти, ҳудудда хизмат олиб бораётган Тошкент вилояти ИИББ ППХ ходимлари ушбу шахсни атрофдаги бошқа фуқароларга ҳам шикаст етказишини олдини олиш мақсадида, хизматда фойдаланиш учун бириктирилган махсус резина таёғини ишлатиб, жисмоний куч қўллаган ҳолда фуқаро Ш.Э.ни қўлга олиб, зарарсизлантиришган.
Жароҳатланган фуқаро ходимлар томонидан тезлик билан шифохонага олиб борилган, дейилади ИИВ хабарида.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Гумонланувчи фуқаронинг руҳий ҳолати юзасидан психологик экспертиза тайинланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter