ИИВ: 2022 йилда 150 га яқин фуқаро ис газидан вафот этди
Жорий йил бошидан буён Ўзбекистонда 90 дан ортиқ ис газидан заҳарланиш ҳолати қайд этилган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Департаментда қайд этилганидек, бунинг оқибатида 146 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган, яна 50 нафар ватандошимиз жароҳатланган.
Ички ишлар вазирлиги кўмир, ўтин, нефть маҳсулотлари ва бошқа турдаги ёқилғидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирган. Ностандарт ёки сертификатланмаган иситгич ва печлардан фойдаланманг, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter