ИИББ интернетда тарқалган «Олмазордаги жанжал» юзасидан тушунтириш берди
Ижтимоий тармоқларда Олмазор туманидаги дўконлардан бирининг олдида жанжал акс этган видеотасвир тарқалди.
Пойтахт ИИББ изоҳига кўра, 10 июль куни Олмазор туманидаги автобус бекатида жойлашган дўконнинг олдида номаълум шахслар ҳеч бир сабабсиз 1995 й.т. Қ.Баходирни уриб тан жароҳати етказишган. Натижада Қ.Баходир олган тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
Мазкур жиноятга алоқадор шахсларнинг шахси тезкорлик билан аниқланди. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 277-моддаси 2-қисми «а», «б» бандлари «Безорилик, бир гуруҳ шахслар томонидан баданга ўртача оғир шикаст етказиш») билан Р.Сардорбек ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Тергов давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter