Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИИБ ходимидан қочаётган тиланчи она ва болани машина уриб юборди (видео)

ИИБ ходимидан қочаётган тиланчи она ва болани машина уриб юборди (видео)

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Ижтимоий тармоқларда ИИБ ходимларидан қочаётган тиланчи аёллардан бирини Spark уриб юборгани акс этган видео тарқалди.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати ушбу ҳодиса юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 29 июнь куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 5-сон ИИБ ходимлари Самарқанд шаҳрининг Беруний кўчасида тиланчилик қилиб юрган шахсларни ички ишлар бўлимига олиб боришмоқчи бўлган.

Бироқ ушбу шахслар ходимлардан қочмоқчи бўлиб, йўлнинг белгиланмаган қисмидан югуриб ўтаётган вақтида, шу йўлда ҳаракатланиб келаётган Spark ҳайдовчиси улардан бирини туртиб юборган.

Ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг