«Hududgaz Andijon»нинг мансабдорлари 839 млн сўм талон-торож қилгани аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан «Hududgaz Andijon» газ таъминоти филиали билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилган.
Маълум бўлишича, ушбу филиалнинг Андижон шаҳар бўлими мансабдор шахслари ва бошқалар 839 млн сўмлик газ ҳисоблаш ускуналарини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Шароф Рашидов туман бўлими томонидан «Sharof Rashidov tumangaz» газ таъминот бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, ушбу бўлим мансабдор шахслари жами 93 млн сўмлик газ ҳисоблаш ускуналарини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter