Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиротдаги масжидда портлаш юз берди

Ҳиротдаги масжидда портлаш юз берди

Фото: AA / Abdeljabbar Aburas

Бугун, 25 март куни Афғонистон ғарбида жойлашган Ҳирот шаҳридаги масжидда портлаш юз берди. Бу ҳақда «Анадўлу» агентлиги хабар берди. Маҳаллий ҳукумат вакилининг хабар беришича, портлаш натижасида 1 киши ҳалок бўлган, 7 киши жароҳатланган.

Маҳаллий «Tolonews» телеканалининг вилоят полицияси матбуот котиби Абдулаҳад Вализоданинг сўзларига асосланиб хабар беришича, портлаш вилоятнинг маъмурий маркази бўлмиш Ҳирот шаҳридаги «Набий Акрам» жоме масжидида содир этилган. Полициянинг сўзларига кўра қурбонлар сони ортиши мумкин.

Ҳозирча ҳеч бир гуруҳ портлаш бўйича жавобгарликни ўз зиммасига олгани йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг