Ҳиндистонда «қурт ёмғири» юз берди
Ҳиндистонда «қурт ёмғири» ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Daily Mail ёзмоқда.
Непал билан чегарадош Шарқий Ҳиндистон штатида ноодатий ёмғир ёғди. Бўлаётган воқеадан қўрқиб кетган маҳаллий аҳоли уйларига яшириниб, дераза ва эшикларни ёпиб олган.
Ҳозир мутахассислар бундай табиий ҳодисага нима сабаб бўлганини аниқлашга ҳаракат қилмоқдалар.
Маҳаллий ОAВларнинг хабар беришича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Бироқ ерга тушган ҳашаротларнинг катта қатлами туфайли одамлар узоқ вақт уйларини тарк эта олмадилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter