Ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган йигит экскаваторда пиёдани уриб юборди
2020 йил 3 сентябрь куни соат 11:00 ларда Фарғона вилояти Қўштепа тумани ҳудудидан ўтган 4Р-127 «Марғилон-Сойбўйи-Мингбулоқ» автомобиль йўлининг 10-километрида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.
2001 йилда туғилган, ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган А.Ж. «HYUNDAI» русумли экскаваторни бошқараётиб, йўлнинг чап томонидан ўнг томонига кесиб ўтаётган 1952 йилда туғилган пиёда Х.С.ни уриб юборган.
Натижада 68 ёшли пиёда Х.С. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча фуқаролардан ҳайдовчилик гувоҳномасини олмай туриб, транспорт воситасини бошқармаслик, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймаслик, пиёдалардан эса қоидаларга амал қилиш сўралади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter