«Формани хор қилди»: Қашқадарёда ЙПХ ходими ҳайдовчи билан ёқалашди
Ижтимоий тармоқларда «Мана командирнинг аҳволи, формани хор қилди» номли видеолавҳа тарқалди.
Қашқадарё вилояти ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 7 июль куни Қашқадарё вилояти Кўкдала туман ҳудудидан ўтувчи «Яккабоғ-Шўрбозор» автомобиль йўлининг 69-километрида, шу ҳудудда хизмат олиб бораётган йўл патрул хизмати инспектори томонидан «Нексия-2» русумли транспорт воситаси фуқаро У.У. томонидан ҳужжатларсиз бошқарилаётгани аниқланган.
Ҳуқуқбузарлик ҳолати тегишли тартибда расмийлаштириб, автотранспорт жарима майдонига олиб борилиши зарурати туғилганда, ҳайдовчи ЙПХ инспектори талабларига бўйсунмаган, юзага келган зиддиятдан фойдаланиб, транспорт воситасида воқеа жойидан яширинган.
Ҳозирда фуқаро У.У.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 194-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашинаси жарима майдонига жойлаштирилган.
Ўз навбатида йўл-патрул хизмати инспекторининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида ўрнатилган тартибда хизмат текшируви тайинланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter