Ғузорда бир ойлик чақалоғини 4 миллион сўмга сотаётган фуқаро қўлга олинди
2019 йил 22 апрель куни Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида муқаддам судланган Х.У. 2019 йил 17 март куни туғилган ўғлини Н.Н. исмли аёлга 4 млн. сўмга сотиб, келишилган пулнинг 1 млн. сўмини олаётган вақтида қўлга олинди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Апрель ойида дастлаб Янгийўлда, сўнгра Шаҳрисабзда ҳам шундай воқеалар кузатилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter