Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гулнора Каримованинг қизи онаси билан тушган расм ва видеони обуначиларига тақдим этди (видео)

Гулнора Каримованинг қизи онаси билан тушган расм ва видеони обуначиларига тақдим этди (видео)

Фото:«Instagram»

19 февраль куни Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг набираси Имон Каримова «Instagram»даги саҳифасида онаси Гулнора Каримова билан боғлиқ янги видео ва фотони эълон қилди.

Унда Имон ошхонада онаси билан таом тайёрлаётгани акс этган ва постга «Она ошхонада бўлса, ўзгача бўлади» дея изоҳ қолдирган. Мазкур расм айнан қачон олингани ошкор этилмаган.

Имон Каримова онаси билан бирга тушган расмларини жамоатчиликка улашиб келади. Унинг акаси Ислом Каримов эса онаси Гулнора Каримованинг шифокорга кўриниши юзасидан муаммо бўлаётгани ҳақида ёзганди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг