Гулистонда 100дан зиёд ўқувчининг ҳаёти сақлаб қолинди
![Гулистонда 100дан зиёд ўқувчининг ҳаёти сақлаб қолинди](https://static.xabaruz.com/crop/2/2/720_460_95_2278272629.jpg)
Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Гулистон шаҳар «Наъмуна» маҳалласи Сайхун кўчаси 17-уйда жойлашган «Ideal Study» нодавлат таълим муассасасида ёнғин келиб чиққани тўғрисида хабар келиб тушган.
Мазкур вазият юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб борган
Олиб борилган тезкор чоралар натижасида бинода қолиб кетган 111 нафар ўқувчи ҳамда ўқитувчилар хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинди. Шунингдек, қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли бинонинг 1600 м.кв. майдони ёнғиндан асраб қолинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter