Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Глазгодаги мактабда катта ёнғин содир бўлди

Глазгодаги мактабда катта ёнғин содир бўлди

Фото: «РИА Новости»

Шотландиянинг Глазго шаҳридаги санъат мактабида катта ёнғин содир бўлди. Тилсиз ёвни енгиш учун 120 нафар ўт ўчирувчи жалб этилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Табиий офатдан жабрланганлар йўқ. Мактаб атрофида яшовчи аҳоли, хавфсизлик нуқтаи назаридан, бошқа жойларга кўчирилди.

Олов қўшни бинога ҳам ўтган. Ўт ўчирувчилар оловни ўчириш учун бор имкониятларини ишга солишмоқда.

Олов «Mackintosh building» ўқув биноси ва бошқа биноларни ўз доимга олган.

Шотландия ўт ўчирувчилар хизмати бошлиғи Йен Бушелнинг маълум қилишича, оловни ўчириш учун жуда кўп вақт керак экан.

Мактаб атрофида яшовчи аҳолига уйларидан чиқмаслик ҳамда деразаларни очмаслик тавсия қилинаяпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг