Германияда бомба туфайли салкам 9 000 киши эвакуация қилинди
Дрезден шаҳрида Иккинчи жаҳон урушидан қолган бомба аниқланиши сабабли туманлардан бирининг 8,7 минг аҳолиси кўчирилди. Бу ҳақда Bild хабар берди.
250 киллограммлик бомба 22 май куни марказий темир йўл вокзалида қурилиш ишлари олиб борилаётган вақтда топилган. Воқеа жойига сапёрлар етиб келишган. Снаряд топилган жой яқинида қариялар уйи, ўқув юрти, клиника, болалар боғчаси ва бошқа муассасалар бўлган. Бомба топилган жойдан 400 метр масофа радиуси ўраб олинган ва одамлар эвакуация қилинган.
Жами 8,7 минг киши кўчирилгач, бомбани зарарсизлантиришга киришилган. Аммо портлаш хавфи туфайли зарарсизлантириш ишини тўхтатишга мажбур бўлинди. Кейинроқ полиция, зарарсизлантириш ишлари масофадан амалга оширилишини маълум қилди. Бу қанча вақт давом этиши айтилмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter