Газ қуйиш шохобчасида «Лабо» автомашинаси ёниб кетди
Дастлабки маълумотларга кўра, 2020 йил 3 ноябрь куни соат 19:30 ларда Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудида жойлашган «Метан» газ қуйиш шохобчасида ҳайдовчи Ш.Ҳ. газ тўлдириб бўлгач улагич мосламасини узмасдан «Лабо» русумли транспорт воситасида ҳаракатланганлиги оқибатида ёнғин юзага келган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.
ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарига кўра, ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳолат юзасидан Зангиота тумани ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан газ тўлдириш шохобчаларида хавфсизлик қоидаларига риоя қилишларини, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликлари сўралади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter