Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ғаллаоролда ғайриоддий талончилик аниқланди

Ғаллаоролда ғайриоддий талончилик аниқланди

Фото:«Iiv.uz»

Ғаллаорол туманида ички ишлар органлари ходимлари томонидан таркибида қимматбаҳо рангли металл парчалари бўлиши мумкин бўлган рудани талон-торож қилиш билан боғлиқ қонунбузарликлар фош этилди.

Жумладан, 1988 йилда туғилган Ў.Ё.нинг турар жойи кўздан кечирилганида, молхонасида бир дона тош майдалашга мўлжалланган тегирмон, икки дона электродвигатель ҳамда 200 килограмм таркибида олтин зарралари бўлиши мумкин бўлган руда борлиги аниқланди.

Шунингдек, 1976 йилда туғилган С.П.нинг молхонасидан ҳам тош майдалаш тегирмони, 2 та электродвигатель ва 176 килограмм таркибида олтин зарралари бўлиши мумкин бўлган руда топилди. 

1996 йилда туғилган Д.И. эса молхонасида тегирмон, 2 та электродвигатель ва 10 килограмм руда сақлаётгани аниқланди. "Лалмикор" маҳалласида яшовчи 1983 йилда туғилган М.Ш.нинг молхонасида ҳам 22 килограмм руда борлиги маълум бўлди.

Барча қонунбузарликларга алоқадор руда ва ускуналар ҳужжатлаштириб олинган. Ушбу ҳолатлар юзасидан Ғаллаорол тумани ички ишлар бўлими томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг