Ғаллаоролда ёш оиланинг 4 аъзоси бевақт ўлим топди
Бугун, 9 январ куни соат 14:04 атрофида Ғаллаорол тумани тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлимига тумандаги Кўкгумбаз МФЙ қарашли Қоронғул қишлоғида яшовчи, 1987 йилда туғилган Д.Ш. хонадонига чақириқ қайд этилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар беришича, тез тиббий ёрдам бригадаси воқеа жойига етиб борганида оила аъзолари, хонадон соҳиби Д.Ш ва унинг турмуш ўртоғи, 1987 йилда туғилган Н.Ш, 6 ёшли ўғли А.Й. ҳамда 3 ёшли қизи О. Й.да биологик ўлим аниқланган.
Уларни бирламчи текширувдан ўтказилганда «ис газидан ўткир заҳарланиш» дастлабки ташхиси қўйилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter