Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хивадаги аянчли ёнғин тафсилотлари тақдим этилди

Хивадаги аянчли ёнғин тафсилотлари тақдим этилди

Скриншот.

Хива шаҳридаги «Хива универсал кийим-кечак бозори» ҳудудида содир бўлган ёнғин соат 19:25 да ўраб олиниб, соат 20:10 да бартараф этилди.

Ёнғин натижасида тахминан 1000 кв.м майдонда контейнер ва енгил типдаги савдо расталари ёниб зарарланган.

Ёнғинни бартараф этишга 12 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 9 та сув ташишга мўлжалланган автомобиллар жалб этилган.

Ёнғин оқибатида фуқароларни куйиш тан-жароҳатини олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари тўғрисида маълумотлар келиб тушмади.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Воқеа жойига вилоят ҳамда туман ФВБ раҳбар ходимлари етиб борган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12 июнь куни Қўқондаги бозорда ҳам йирик ёнғин юз берганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг