Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ФВВ Сирдарёдаги кўнгилсиз ҳодисани бартараф этди

ФВВ Сирдарёдаги кўнгилсиз ҳодисани бартараф этди

28 август куни Сирдарё вилоят ФВБнинг 1050 қисқа рақамига Гулистон шаҳар «Бўстон» МФЙ ҳудудидаги ариқ устига ўрнатилган металл панжара орасига 11 ёшли болакайнинг бир оёғи тушиб кетиб, қисилиб қолганлиги тўғрисида мурожаат келиб тушган.

Зудлик билан воқеа жойига етиб борган қутқарувчилар махсус ускуналар ёрдамида боланинг оёғини панжара орасидан жароҳатларсиз чиқариб олиб, амалий ёрдам кўрсатган ва ота-онасига соғ-омон топширган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги барча ота-оналардан фарзандларини назоратсиз қолдирмасликни сўраган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг