ФВВ сел хавфидан огоҳлантирмоқда
Маълум қилинишича, 11-13 март кунлари юртимизнинг турли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фавқулодда вазиятларда бошқарув марказининг хабарида шундай дейилади:
«Ўзбекистон Республикасининг тоғ ва тоғолди ҳудудларида 2018 йилнинг 11 март кунидан 13 март кунигача сел келиш хавфи мавжуд.
Эҳтиёт чораларини кўришингизни ҳамда авария ва бошқа нохуш ҳолатлар вужудга келганда ФВВнинг (+99871) 147-10-50 «Тезкор рақам»ига мурожаат қилишингизни сўраймиз».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter