Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ФВВ Гулистондаги ёнғин тафсилотлари бўйича маълумот берди

ФВВ Гулистондаги ёнғин тафсилотлари бўйича маълумот берди

Ҳодиса бугун,  соат 17:55 да Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳри «Тараққиёт» МФЙ А.Навоий кўчасида жойлашган қассобхонада юзага келган. 

Ёнғин оқибатида мазкур маскан ичидаги 1 дона музлатгич ва савдо столи, жами 12 кв.м. майдонига зарар етган.

Воқеа жойига зудлик билан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 2 та ёнғин-қутқарув экипажлари етиб борган. Ёнғин соат 18:02 да ўраб олиниб, 18:05 да батамом ўчирилган.

Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида  қассобхонанинг 15 кв.м. майдони сақлаб қолинган.

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг