Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фожианинг поёни борми? Яна беш фуқаро ис газидан вафот этди

Фожианинг поёни борми? Яна беш фуқаро ис газидан вафот этди

Фото: «ratopati.com»

Жорий йилнинг 20 ноябрь куни беш нафар фуқаро ис газидан заҳарланиши оқибатида вафот этди.

Фожиалар Сирдарё вилоятининг Боёвут, Тошкент вилояти Ангрен, Навоий вилояти Хатирчи туманларида кузатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳаммаси газ ускуналаридан ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаганликка бориб тақалмоқда.

Ис газидан заҳарланган яна бир фуқаро шифохонага ёткизилган.

Барча ҳолатлар юзасидан прокуратура органлари томонидан тергов олди текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 19 ноябрь куни Жиззах вилояти, Зомин тумани ИИБ 10-сонли бўлинмасида қурилишидан ишлаётган  етти нафар ёлланма ишчилар ис газидан заҳарланиб, воқеа жойида вафот этгани хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг