Фермер хўжалиги биносида уч нафар фуқаронинг жасади топилди
Андижон вилоятининг Асака туманидаги фермер хўжалигида уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар берди.
Вилоят ФВБ маълумотига кўра, 14 февраль куни соат 10:30 да Асака тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига тумандаги «Асака зотли чорва» фермер хўжалиги биносида уч нафар фуқаро жасади топилгани хабар берилган.
Шунингдек, 2022 йилнинг 12 февраль куни соат 13:30 да Хўжаобод тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига ҳамда туман Ички ишлар бўлими навбатчилик қисмига тумандаги «Мустақилликнинг 27 йиллиги» маҳалласи ҳудудида жойлашган боғдаги дала ҳовлида аёл киши ис газидан заҳарланиб, вафот этгани хабар қилинган.
Ушбу ҳодисалар юзасидан терговолди жараёнлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter