Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғоналик шахс ўз хонадонида сохта доллар ясади

Фарғоналик шахс ўз хонадонида сохта доллар ясади

Иллюстратив фото

Фарғоналик шахс  100 купюрадаги АҚШ доллари, 10 минг ва 50 минг сўмлик купюрадаги қалбаки пулларни «ишлаб чиқарди».

Бу ишни у «Lenovo» ноутбуки ҳамда «Epson» русумли рангли принтерда амалга оширилган.

Аммо бу технологиялар қанчалик замонавий бўлмасин, пул ишлаб чиқаришда қўлланиладиган, оддий шароитда қилиш имконсиз бўлган купюраларда акс этувчи айрим нозик жиҳатларни эплай олмаслиги аниқ. 

Шунинг учун ҳам қалби пулларга разм солган одам буни дарров пайқайди. Шу тариқа шубҳа остига олинган фуқаро М.Д.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, у қалбаки пул тайёрлаш билан шуғулланиб келаётгани аниқланди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Фарғона вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаронинг хонадонида компьютер ва принтер ҳамда унда тайёрланган 137 дона турли купюралар борлиги маълум бўлди. 

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, далилий ашё билан ушланган М.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг