Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада йигит рашк туфайли севган қизини уриб, бошига тепди

Фарғонада йигит рашк туфайли севган қизини уриб, бошига тепди

Скриншот.

Ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган «Фарғонада йигит таниши бўлган қизни кўча ўртасида уриб кетди» сарлавҳали видеохабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилган.

Аниқланишича, жорий йилнинг 25 июн куни Данғара туманида яшовчи, ўзаро таниш бўлган фуқаролар А.Д, ва Н.Т. (аёл) ўртасида рашк туфайли келишмовчилик юзага келиши оқибатида, Навбаҳор МФЙ ҳудудида А.Д, Н.Т ни қўл ва оёқлари билан уриб, тепиб воқеа жойидан кетиб қолган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан судга оид тиббий экспертиза тайинланиб, Данғара туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Текширув якунига кўра қўшимча маълумот берилади, дейилади ИИБ хабарида.

Аввалроқ, Фарғонада хўроз уриштирадиганлар аниқланиб, ўйин учун тикилган жами 5 205 000 сўм пуллар далилий ашё тариқасида олинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг