Фарғонада тирик мушукни ёқворганлар шахси аниқланди
Ижтимоий тармоқларда Фарғонада бир гуруҳ шахслар мушукни тирик ҳолатда ёқворишгани акс этган видео тарқалди.
Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, Қувасой шаҳар Қарамкўл қишлоғида мушукни тириклайин ёқиб юборилган ҳолат ИИБ ходимлари томонидан ўрганиб чиқилган.
Мазкур ҳуқуқбузарликни шу қишлоқда яшовчи М.А ва бошқалар содир этганлиги аниқланиб, уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси (Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) билан маъмурий тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жарима жазоси қўлланилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter