Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада нотўғри укол қилинган қизча вафот этди (видео)

Фарғонада нотўғри укол қилинган қизча вафот этди (видео)

Фарғонада собиқ ҳамширанинг уй шароитида нотўғри укол қилиши оқибатида қизалоқ вафот этди. Бу ҳақда «Замон» информацион дастурида маълум қилинди.

Воқеа вилоятнинг Учкўприк туманида содир бўлган.

1988-2000 йилларда туман Тиббиёт бирлашмасида ишлаган, кейинчалик саломатлиги боис ишдан бўшаб кетган собиқ ҳамшира қишлоқдошларининг илтимосига кўра уй шароитида шифокор буюрган уколларни қилиб келган.Овсинининг келини ҳам қизи бетоблиги сабаб, шифокор ёзиб берган уколларни олиб келиб ундан муолажа олишда ёрдам сўраган.

Собиқ ҳамшира М. қариндошига йўқ деёлмаган ва шифокор ёзиб берган «Цефтокс» номли кукунни 10 грамм «Новокаин» билан эритган ва эритманинг 0,1 граммини беморнинг чап қуймуч қисмига синама тарзда юборган.

Орадан 3-4 дақиқа ўтгач, қиз қорни оғриётганини айтиб, қайт қилиб юборган ва сал ўтмай ҳушини йўқотган.

Қизни Бувайда туман Тез тиббий ёрдам бўлими 9-сонли шохобчасига олиб борилаётган вақтда вафот этган.

Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра қизалоққа «Цефтокс-Новокаин» эритмаси юборилганда ножўя таъсир оқибатида аллергик реакцияни юзага келтирган ва нафас йўллари беркилиб қолган. Уй шароитида тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур дори воситалари бўлмагани учун унинг ҳаётини сақлаб қолиш имконияти йўқ бўлганлиги сабабли ўлим қайд этилган.

Мазкур ҳолат Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судида кўрилиб, собиқ ҳамширага Жиноят кодексининг 102-моддаси 1-қисми (Эҳтиётсизлик орқасидан одам ўлдириш) билан 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг