Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада нотўғри «укол» қилган икки ҳамшира судланди (видео)

Фарғонада нотўғри «укол» қилган икки ҳамшира судланди (видео)

Фарғона вилояти Қўқон шаҳар шошилинч тиббий ёрдам шифохонасида икки нафар болага нотўғри муолажа қилган ҳамширалар судланди. Уларнинг «муолажа»си сабаб болаларнинг оёғи ишламай қолган.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 18 апрель куни ҳамшира Султонова шифокор томонидан тавсия этилган «Донат» номли антибиотикни «Лидокаин»да эритиб, вояга етмаган беморнинг ёнбош соҳасига нотўғри инъекция қилиши оқибатида унинг оёғида қаттиқ оғриқ кузатилиб, ишламай қолган.

Шу йилнинг 3 июлида эса ҳамшира Қаюмова шифокор томонидан тавсия қилинган «Но-Шпа» ва «Димедрол» дориларини вояга етмаган Адҳамовнинг ўнг ёнбош соҳасига нотўғри инъекция қилган. Унинг ҳам бир оёғи ишламай қолган.

Суд тиббиёт экспертизаси хулосасида ушбу салбий ҳолатлар техник жиҳатдан нотўғри қилинган инъекция оқибатида содир бўлгани маълум қилинган.

ЖИБ Қўқон шаҳар суди судьяси М.Улуғбековга кўра, жабрланувчиларга етказилган моддий зарарлар қоплангани ва томонларнинг ярашганлиги инобатга олиниб, жиноят ишлари тугатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг