Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада «Nexia-2» ва «Damas» иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Қурбон бор

Фарғонада «Nexia-2» ва «Damas» иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Қурбон бор

Фарғона тумани Аввал қишлоғида «Nexia-2» ва «Damas» иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи вафот этди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, 2023 йилнинг 05 январь куни соат 11:00 ларда  2001 йилда туғилган фуқаро Р.М бошқарувидаги «Nexia-2» русумли автомобиль Оқтепа маҳалла ҳудудида 1966 йилда туғилган фуқаро М.Р бошқарувидаги  «Damas» русумли автомобиль билан тўқнашиб кетган.

Натижада  «Damas» русумли  транспорт воситаси ҳайдовчиси М.Р. олган тан жароҳати оқибатида  кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай шифохонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан Фарғона туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фуқароларимиздан йўл-ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда транспорт воситасини бошқаришларини сўраб қоламиз.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг