Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мушукни ёқиб юборганларга тайинланган жазо бекор бўлди, бироқ...

Мушукни ёқиб юборганларга тайинланган жазо бекор бўлди, бироқ...

Ижтимоий тармоқларда Фарғонада бир гуруҳ шахслар мушукни тирик ҳолатда ёқиб юборишгани акс этган видео тарқалганди.

Мушукни тирик ҳолатда ёқворишга алоқадор бўлган шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддаси билан БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима жазоси тайинлаш ҳақида қарор қабул қилинган.

Қувасой шаҳар прокурорининг протести билан юқоридаги қарор бекор қилинди.

Ҳозирда ҳуқуқбузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддаси 2-қисми (Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) ҳамда 189-1-моддаси (Тазйиқни, зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш) билан расмийлаштирилган маъмурий баённома мазмунан кўриб чиқишлик учун судга юборилиши таъминланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг