Фарғонада метан газ қуйиш шохобчасида яна портлаш юз берди, қурбонлар бор
Фарғонадаги метан газ қуйиш шохобчаларидан бирида портлашда содир бўлди. Ҳодиса оқибатида камида бир киши ҳалок бўлган.
«Xabar.uz» порталига маълум қилишларича, «Nexia» русумли автомобилга газ тўлдирилаётган пайтда машинага ўрнатилган метан газ баллони портлаб кетган.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган киши шохобча ходими бўлганми ёки автомобил ҳайдовчисими, аниқлик киритилмаган. Бошқа ҳалок бўлганлар ёки жароҳат олганлар ҳақида маълумот берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, бу Фарғонада ушбу ойда рўй берган биринчи ҳодиса эмас. 1 июнь куни Фарғона шаҳрида Ш.Рашидов кўчасида жойлашган «Mig Oil Metan» МЧЖга қарашли автомашиналарга метан газ қуйиш шохобчасида Қўштепа туманида яшовчи нафақахўр С.С. ўзининг «Нексия» русумли автомашинасига газ тўлдираётган вақтида автомашинага ўрнатилган метан газ баллони портлаб кетган ва оқибатда бир киши ҳалок бўлган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter