Фарғонада ис гази сабаб икки киши вафот этди

25 февраль куни Фарғона вилояти, Учкўприк туманидаги уйларнинг бирида истиқомат қилувчи 18 ёшли Ф.М. (аёл) ўз уйига ўрнатилган сандалнинг туташи оқибатида ис газидан заҳарланиб, куйиши натижасида вафот этган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Бундан ташқари, соат 13:00ларда Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи 38 ёшли М.Х. ва турмуш ўртоғи Г.Қ.,лар яшаш хонадонида ис газидан заҳарланиши натижасида М.Х. ҳодиса жойида вафот этган. Г.Қ. даволаниш учун шифохонага ётқизилган.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан тергов тезкор гуруҳи ҳодиса жойида ишламоқда, воқеа тафсилоти юзасидан қўшимча равишда маълумот берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter