Фарғонада фуқаро сув таъминоти ходимига пичоқ билан ҳужум қилди
Фарғонада фуқаро сув таъминоти ходимига пичоқ билан ҳужум қилди. Ҳолат видеоси тармоқда тарқалди.
Маълум бўлишича, бувайдалик фуқаро томорқасини ичимлик суви билан суғориб келган. Натижада сувдан катта қарздорлик келиб чиққан.
Оқибатда ғазабланган фуқаро ичимлик суви назоратчиларига пичоқ ҳужум қилган.
«Ўзсувтаъминот» АЖ расмий хабарига кўра, ҳолат юзасидан Т.К. ва Н.К.ларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183,185 ва 187-моддаларига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, шунга ўхшаш ҳолатлар аввал ҳам кузатилган. Аввалроқ Қувасойда ходимларга таҳдид қилган фуқаро 10 суткага қамалганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter