Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада эркак киши шифокор аёлнинг сочидан тортиб, судрагани сабаби аниқланди

Фарғонада эркак киши шифокор аёлнинг сочидан тортиб, судрагани сабаби аниқланди

Видеодан кадрлар

Ижтимоий тармоқларда эркак киши тиббиёт муассасасидан аёл шифокорнинг сочидан тортиб судраб чиқаётгани акс этган видеоёзув тарқалди.

Прокуратура хабарига кўра, Ўзбекистон туманида яшовчи, 19.04.1971 йилда туғилган С.С. 27 август куни туман Марказий шифохонаси Туғруқхона бўлимига келиб, келинининг чақалоғи туғруқ вақтида вафот этганлигини эшитиб, ушбу ҳолатга шифокорлар айбдор деб ҳисоблайди. Мазкур бўлимда шифокор бўлиб ишловчи, 12.09.1970 йилда туғилган А.Ю.ни сочидан тортиб, унга тан жароҳати етказади.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон туман ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг