Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада эр аёлини қийноққа солди

Фарғонада эр аёлини қийноққа солди

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида 7 май куни эркак аёлини рашк сабаб калтаклади. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Қайд этилишича, Аҳиллик кўчасида яшовчи фуқаро М.О. турмуш ўртоғи Г.С.ни бошқа эркакдан рашк қилиб, у билан яқин муносабатда бўлганини тан олишини сўраган.

Г.С. бошқа эркак билан гаплашмаганлигини билдиришига қарамасдан, М.О. танасининг турли жойларига уриб, тан жароҳати етказган. Оқибатда фуқаро Г.С. шаҳар тез-тиббий ёрдам кўрсатиш марказига мурожаат қилган.

Дастлабки экспертиза маълумотномасида фуқаро Г.С.да «ўнг кўз атроф қовоқ, чакка, яноқ, чап кўз атроф қовоқ яноқ, бўйин ўнг ён юзасидан ўнг чакка суяк соҳаларида, кўкрак қафаси орқа юзаларида, ўнг ва чап болдирида катта ҳажмдаги қон талашлари бўлиб, енгил тан жароҳати» ташхиси қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан фуқаро М.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 126 прим 1-моддаси 3-қисми (оилавий зўравонлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг