«Фарғона сув таъминоти» вакили катта миқдордаги пулни ўзлаштириб юборди
«Фарғона сув таъминоти» МЧЖ Комплаенс-назорат хизмати томонидан Жамиятнинг бухгалтерия бўлимида содир этилган қонунбузилиш ҳолатлари ўрганиб чиқилган.
Аниқланишича, МЧЖ бош ҳисобчиси ўринбосари М.Т. 2020-2022 йиллар давомида ўз лавозим мавқеидан ғаразли мақсадларда фойдаланиб, МЧЖ ҳисоб рақамидаги катта миқдордаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан ўзининг ва бошқа шахсларнинг пластик карталарига ўтказиб, жами 659,1 млн. сўм пул маблағларини ўзлаштирган.
Ҳозирда М.Т. томонидан 186 млн. сўм МЧЖнинг депозит ҳисоб рақамига тўлаб берилган, дейилади «Ўзсувтаъминот» АЖ ахборот хизмати хабарида.
Талон-торож қилинган қолган суммани ундириш мақсадида айни дамда Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter