Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғона шаҳрида уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Фарғона шаҳрида уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Фото: Xabar.uz

Фарғона шаҳрида уч киши ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этди. Бу ҳақда шаҳар ҳокими қарори маълум қилинган. 

Жорий йилнинг 14 январ куни (соат 13:00) Фарғона шаҳар «Истиқлол» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи икки нафар фуқароларни жасадлари ҳамда шу хонадонга меҳмонга келган бир нафар фуқаро Республика шошилинч тиббий тез ёрдам илмий маркази, Фарғона филиалига олиб борилиб, тез тиббий ёрдам кўрсатилганлигига қарамасдан шифохонада вафот этган.

Суд тиббий экспертизанинг дастлабки хулосасига кўра — ис газидан заҳарланган деб гумон қилинаётганлиги маълум қилинди.

Шунингдек, мазкур фавқулодда вазиятни ўрганиш бўйича шаҳар комиссия таркиби тасдиқланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг