Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғона-Чимён йўлида фожиали ЙТҲ содир бўлди

Фарғона-Чимён йўлида фожиали ЙТҲ содир бўлди

3 январ куни соат 19:40 ларда 4P-146 автомобил йўлининг  Фарғона тумани Янгиобод МФЙ ҳудудидан ўтган қисмида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, «Nexia-3» русумли автомашина иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга шошилиб чиқиши оқибатида, асосий йўлда ҳаракатланиб келаётган «Tracker» русумли автомашина билан тўқнашган.

Натижада «Nexia-3» автомобилида бўлган 2 нафар йўловчи тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.  Яна 3 нафар йўловчи шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг