Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ерга таҳдид солаётган Апофис астроидида хавфли ўзгариш аниқланди

Ерга таҳдид солаётган Апофис астроидида хавфли ўзгариш аниқланди

Гавайи университетининг Астрономия институти олимлари гуруҳи 2068 йилда Ер билан тўқнашиши эҳтимоли бўлган Апофис астероиди ҳаракатидаги ўзгаришларни аниқлади.

Астероидни кузатиш жараёнида тадқиқотчилар сиртдан термал нурланиш туфайли кундузи исиб, кечаси совиши натижасида ўз орбитасидан йилига 170 метрга бурилишини аниқладилар.

Ушбу ҳолат аниқланишидан олдин олимлар 2068 йилда ер билан юзага келиши мумкин бўлган тўқнашув эҳтимолини паст баҳолашаётган эди, аммо энди тадқиқотчилар астероид Ер билан тўқнашиши ва бу ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин деб ҳисоблашмоқда. Аниқроқ маълумотларни олиш учун қўшимча кузатувлар ўтказилиши керак бўлади.

325 метр ўлчамдаги Апофис астероиди 2004 йилда аниқланган.

Аввалроқ NASA Ер ва улкан астероид тўқнашиши эҳтимолда тутилган саналарни эълон қилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг