Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Equinox»ни пачоқлаган ҳайдовчи 54 млн сўмга тушди

«Equinox»ни пачоқлаган ҳайдовчи 54 млн сўмга тушди

Фото: МИБ

Чирчиқ шаҳрида ўзининг «Tpacker 2» автомобилида эҳтиётсизлиги сабаб «Equinox» билан тўқнашган ҳайдовчи қимматга тушди.

МИБнинг Чирчиқ шаҳар бўлими иш юритувига жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар судининг қарздор Б.Эрматовдан, ундирувчи Ш.Ботированинг фойдасига «Equinox» автотранспорт воситасига маъмурий ҳуқуқбузарлик натижасида етказилган, жами 54.340.565 сўм моддий зарар пулларини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича бўлим давлат ижрочиси олиб борган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида жорий йилнинг 25 январь куни қарздордан зарар пуллари тўлиқ ундирилган ва тилхат асосида ундирувчига топширилиб, ижро ҳужжати ёпилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг