Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энди Хоразм. Вилоятда кучли шамол томларни учирди

Энди Хоразм. Вилоятда кучли шамол томларни учирди

Фото: ФВВ

Хоразм вилоятига 15-25 м/с. тезлик билан тахминан соат 17:00ларда кучли шамол оқими кириб келди, деб хабар бермоқда ФВВ ахборот хизмати.

Бунинг натижасида корхона, ташкилот ва турар жойларнинг том қисмларини учириб, пастга қулаш ҳолатлари юз берди. 

Фото: ФВВ
Фото: ФВВ

Ушбу нохуш ҳодисалар оқибатларини бартараф этиш мақсадида Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан 3 та махсус техника ва 20 нафар шахсий таркиб жалб этилиб, зарурий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, апрел ойи охирида Бухоро вилояти кучли шамолдан жиддий зарар кўрганди.

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг