Эллик минг сўм эвазига уйида фоҳишахона очган қарияга жиноят иши қўзғатилди
Бухоро вилоятининг Вобкент туманидаги Кумушкент маҳалласида яшовчи 77 ёшли қария ўз уйида 50 минг сўм эвазига фуқаролар — Қ.И. ва Р.Ж.ларнинг жинсий алоқа қилиши учун шароит яратиб берган. Бу ҳақда «Xabar.uz»га вилоят ИИБ масъули маълум қилди.
Таъкидланишича, вилоят бўйлаб ички ишлар бўлими тезкор гуруҳи ходимлари томонидан «Хавфсиз ҳудуд» кенг қамровли профилактик тадбири ўтказилган. Тадбирда 77 ёшли нафақадаги қария Ш.Р. уйи ётоқхонасида уларнинг жинсий муносабатда бўлиши учун шароит яратиб бергани маълум бўлган.
«50 минг сўм пул эвазига ўз уйида фоҳишахона сақлаб келган Ш.Р.нинг бундан илгари ҳам қўшмачилик билан шуғулланиб келгани фош этилди», — дейди ИИБ масъули.
Айтилишича, мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Ш.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 131-моддаси (қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, шу модда билан айбланган фуқаронинг айби исботланса, у базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter