Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эльбрус фожиаси: альпинистлар ҳалок бўлди

Эльбрус фожиаси: альпинистлар ҳалок бўлди

Фото: «Report.az»

Эльбрусда ҳалок бўлган альпинистлар сони 5 кишига етди, 14 киши қутқарилди, деб хабар берди Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Aввалроқ Эльбрусда 5400 метр баландликда 23 кишидан альпинистлар гуруҳи об-ҳаво шароити ёмонлашгани сабабли ёрдам сўраб мурожаат қилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Кейинчалик Фавқулодда вазиятлар вазирлиги гуруҳ 19 кишидан иборат эканлигини аниқлади. Маълум бўлишича, дастлаб саккиз киши топилган, улардан учтасида тириклик аломатлари бўлмаган, кейин яна тўққиз альпинист тирик ҳолда топилган.

«Эльбрус тоғида бир гуруҳ альпинистларни қидирув-қутқарув операцияси давомида 14 киши қутқарилди, улар ратракларда Aзау яланглигига эвакуация қилинди ва шифокорларга топширилди. Aфсуски, беш киши вафот этди», — дейилади вазирлик хабарида.

Таъкидланишича, ФВВ операцияси якунланган. Ишга 69 киши ва 16 та техника жалб қилинган.

Бундан ташқари, қутқарувчилар кўриш масофаси бир метрдан ошмайдиган, шамол тезлиги сониясига 40-70 метр, кучли ёғингарчилик ва ҳарорат минус 20 даражагача бўлган энг қийин шароитларда ишлаганлиги қайд этилган.

«Гуруҳ жойлашган 5000 метр ва ундан юқори баландликда қидирув амалга оширилган. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тезкор штаби қидирув-қутқарув ишларини мувофиқлаштириш устида иш олиб борди», — дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг