Екатеринбургликлар табиат мўъжизасига гувоҳ бўлишди
Бугун, 5 февраль тонгида Екатеринбург (Россия) аҳолиси ноодатий оптик ҳодиса гувоҳи бўлди. Ўта совуқ ҳаво сабабли осмонда гало юзага келди.
«Совуқ ҳавода муз кристаллари пайдо бўлиб, улар орқали ўтаётган қуёш нурлари синади. Бу гало эффектига олиб келади. Ҳозир қуёш пасайган, шунинг учун гало узоқ вақт давом этади», — деди Урал гидрометеорология маркази бош синоптиги Галина Шепоренко «РИА Новости»га берган интервьюсида.
Екатеринбургда 5 февраль тонгида ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича -34 даражагача пасайган.
Мавзу доирасида
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter