Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ДХХ Андижонда 12 нафар «ғоядош»ни қўлга олди

ДХХ Андижонда 12 нафар «ғоядош»ни қўлга олди

22 декабрь куни Ўзбекистон ҳудудида фаолияти тақиқланган «Ҳизб ут-Таҳрир» диний-экстремистик ташкилотининг Андижон вилоятида истиқомат қилувчи тарафдорларининг фаолиятига чек қуйилди.

Мавжуд тезкор маълумотларга кўра, муқаддам «Ҳизб ут-Таҳрир» сафида фаолият олиб борганлиги учун узоқ йиллар жазо муддатини ўтаб чиққан 1968 й.т. «А.А» жиноий фаолиятини тиклаб 11 нафар собиқ ғоядошларини ўзининг ноқонуний ҳаракатларига жалб қилган.

Ушбу шахсларнинг барчаси муқаддам «Ҳизб ут-Таҳрир» ташкилотига аъзо бўлганликлари учун жазо муддатини ўтаб чиқишган. Улар ҳукуматимиз томонидан кўрсатилаётган ижтимоий, ҳуқуқий ва маънавий кўмакка қарамасдан жиноий тил бириктириб, аҳоли орасида ҳамда Интернет тармоғи орқали экстремистик ғояларни тарғиб қилиш ва шу йўл билан сафларини кенгайтиришга қаратилган ноқонуний ҳатти-харакатларни содир этишган.

Ҳибсга олинган шахсларда экстремистик мазмундаги материаллар мавжудлиги аниқланган ва улар процессуал тартибда расмийлаштириб олиб қуйилган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қузғатилиб, тергов-суриштирув тадбирлари амалга оширилмоқда.


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг