Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Долларни давлат курсидан юқори нархда сотаётганлар ушланди

Долларни давлат курсидан юқори нархда сотаётганлар ушланди

Фото: «Xabar.uz»

Бош прокуратура ҳузуридаги департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда фуқаролар А. ва Н.лар ҳар бир АҚШ долларини 7.950 сўмдан ҳисоблаб, 8000 АҚШ долларини 63,6 млн. сўмга сотишган вақтида ушланиб, улардан 8000 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.

Шунингдек, Сурхондарё вилоятида фуқаролар Ж. ва Н.лар ҳар бир АҚШ долларини 7.900 сўмдан ҳисоблаб, 2700 АҚШ долларини 21,3 млн. сўмга сотган вақтида ушланиб, улардан 2700 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 19 июндан эътиборан долларнинг курсини 7883,99 сўм этиб белгилаган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг